ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ АСОСЛАРИ

##plugins.themes.bootstrap3.article.main##

Т Файзуллаева
Л Сейтова

Аннотация

Мамлакатимизда истиқлолнинг илк кунлариданоқ ёшларга оид давлат сиёсатининг тамал тошлари қўйилган. 1991 йил 20  ноябрьда «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги қонун қабул қилингани бунинг яққол исботидир. Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур мазмундаги қонунлар, ҳатто қонуности ҳужжатларини ҳам бошқа мамлакатлар амалиётида учратиш қийин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2124-сон қарори юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрловчи, замоновий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган баркамол  авлодни вояга етказишга диор тамойилларни ўзида мужассам этгани билан аҳамиятлидир.

##plugins.themes.bootstrap3.article.details##

Как цитировать
Файзуллаева , Т., & Сейтова, Л. (2015). ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ АСОСЛАРИ. ВЕСТНИК КАРАКАЛПАКСКОГО ГОСУДАРСТВЕННОГО УНИВЕРСИТЕТА ИМЕНИ БЕРДАХА, 26(1), 111–113. извлечено от https://science.karsu.uz/index.php/science/article/view/523
Раздел
Статьи