АҲОЛИНИНГ ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ ТУШУНЧАСИ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Аннотация
Сув инсоннинг яшаши ва фаолият кўрсатиши учун энг зарур табиий ресурс бўлиб, у ичимлик, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва овқат тайёрлаш, кишиларнинг санитария-гигиена ҳамда ижтимоий-маиший эҳтиёжларини қондиришда ўрнини босиб бўлмайдиган табиат бойлигидир. Инсоннинг тоза ичимлик сувига эга бўлиш ҳуқуқи унинг ҳаёти ва соғлиғи учун пойдевор бўлиб, унинг етарли ва хавфсиз ичимлик суви билан таъминланганлиги барча ҳуқуқларини амалга оширишнинг зарурий шарти ҳисобланади. Тоза ичимлик сувига эга бўлиш ҳуқуқи доирасида унга нисбатан қўлланиладиган тозалик, етарлилик, хавфсизлик ва очиқлик каби талаблар муҳим аҳамият касб этади. Инсоннинг тоза ичимлик сувига эга бўлиш ҳуқуқи унинг соғлиғи ва ҳаёти учун зарур бўлган ҳуқуқлар сингаридир, шунинг учун бу ҳуқуқ улар қаторида бўлиши лозим.
##plugins.themes.bootstrap3.article.details##
Это произведение доступно по лицензии Creative Commons «Attribution» («Атрибуция») 4.0 Всемирная.