БЕДАНИНГ АСОСИЙ КАСАЛЛИКЛАРИ

##plugins.themes.bootstrap3.article.main##

Ж Хамидуллаев

Аннотация

 


Беда - Medicago sativа L., Ўзбекистоннинг ва Марказий Осиёнинг суғориладиган ерларида кўп экиладиган кўп йиллик серҳосил дуккакли ем-хашак ўсимликлардан биридир. Бедадан хилма-хил озиқлар тайёрлаш мумкин. Бу озиқлар тўйимлилиги билан ажралиб туради. Беданинг шоналаш даврида бир килограмм кўкати таркибида 0,20 озиқ бирлиги ва 30 г ҳазм бўладиган оқсил, 1 кг пичанида 0,47 озиқ бирлиги ва 90 г оқсил мавжуд. Беданинг таркибида кальций, фосфор, осон ҳазм бўладиган оқсил, ҳайвонлар ҳаёти учун зарур бўлган витаминлар мавжуд. Беда агротехника аҳамиятига эга бўлиб, ундан бўшаган ерлар бошқа ўсимликлар учун энг яхши ўтмишдош бўлади, чунки кўп йиллик беда 1 га ерда 250-340 кг азот тўплайди, 150-184 ц илдиз қолдиқлари йиғилади, тупроқ таркибида 1,58% гача чиринди кўпаяди.

##plugins.themes.bootstrap3.article.details##

Как цитировать
Хамидуллаев , Ж. (2017). БЕДАНИНГ АСОСИЙ КАСАЛЛИКЛАРИ. ВЕСТНИК КАРАКАЛПАКСКОГО ГОСУДАРСТВЕННОГО УНИВЕРСИТЕТА ИМЕНИ БЕРДАХА, 34(3), 18–20. извлечено от https://science.karsu.uz/index.php/science/article/view/1056
Раздел
Статьи